Business Formula Бизнесингизни муҳокама қиламиз

Business Formula Consulting Group

Биз Қўқонда жойлашган консалтинг компаниясимиз. Кичик ва ўрта бизнесларни тизимлаштирамиз: жараёнларни тартибга соламиз, бошқарув ва оргструктурани қурамиз, молиявий ҳисобни йўлга қўямиз, сотув бўлимини ташкил қиламиз.

6 йилдан ортиқ вақт давомида 25 дан ортиқ компания билан ишладик — савдо, хизмат, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларида.

Нима учун

Нима учун бу иш билан шуғулланамиз

Кўпчилик бизнес эгаси кун бўйи ишлайди, лекин бизнес ўсмайди. Сабаб меҳнат етишмаслигида эмас — тизим йўқлигида. Бир одам ҳаммасини ушлаб турганда, бизнес ўша одамнинг чегарасида тўхтайди.

Биз шу чегарани олиб ташлаймиз.

Тамойиллар

Биз нимага ишонамиз

Далилсиз тавсия берилмайди

Ҳар бир хулоса кузатув, суҳбат ёки рақамга таянади. «Менимча шундай қилинг» — бизнинг ишимиз эмас.

Ҳужжат етарли эмас

Регламент ёзиб бериб кетиш осон. Қийини — ходимлар ундан фойдаланишини таъминлаш. Шунинг учун ўргатиш ҳар лойиҳанинг ярмини ташкил қилади.

Шаблон ишламайди

Ҳар бизнеснинг ўз шароити, ўз одамлари, ўз тарихи бор. Тайёр ечим кўчириб қўйилса, 2 ойдан кейин ташлаб юборилади.

Асосчилар

Иш кимнинг қўлида

Лойиҳани менежер эмас, компания асосчилари олиб боради.

Камол Ходжиматов

Камол Ходжиматов

Асосчи

Маркетинг стратегияси, лид-генерация, янги хизматларни яратиш, аналитика ва рақамлар билан ишлаш.

Камолиддин Қурбонов

Камолиддин Қурбонов

Асосчи

Мижозлар билан бевосита иш ва лойиҳаларни етказиб бериш. Тақдимотлар, жамоа билан ишлаш ва тизимни амалда жорий қилиш.

Иккаламиз ҳам ҳар бир лойиҳада шахсан қатнашамиз.

Боғланиш

Бизнесингизни муҳокама қиламиз

20–30 дақиқалик суҳбатда бизнесингизни эшитамиз ва нимадан бошлаш кераклигини айтамиз. Суҳбат бепул, ҳеч қандай мажбурият йўқ.